Сардобада 9-синф ўқувчиси ўзини осди

Прокуратура дастлабки текширув натижасида, Р.З., ўз жонига қасд қилган, деган хулосага келган.

Сардоба туманида 15 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида вилоят прокуратурасига таянган ҳолда “Сирдарё хабарлари” нашри хабар берди.

Билдирилишича, “Наврўз” маҳалласида яшаган, 2005 йилда туғилган Р.З., Сардобадаги 12-мактабда ўқиган.

Ижтимоий тармоқларда ва Telegram'даги гуруҳларда Сардоба туманида мактаб ўқувчисининг ўз жонига қасд қилганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди. У ўз уйида 5 февраль куни тахминан соат 21:00ларда осилган ҳолда топилган.

Прокуратура дастлабки текширув натижасида, Р.З., ўз жонига қасд қилган, деган хулосага келган. Ҳозирча ўсмир нега ўзини ўлдиргани номаълум.

"Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Сардоба туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда", — дейилади хабарда.