Токиодаги Ёзги Олимпиада хорижлик томошабинларсиз ўтказиладиган бўлди

Ковид-19 пандемияси давом этаётганлиги сабабли, Токио Олимпиадаси ташкилотчилари бошқа мамлакатларнинг томошабинларини қабул қилмасликка қарор қилди.

Чипталарни сотиб олганларга пули қайтариб берилади.

Ёзги ўйинлар 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия сабабли мусобоқалар 2021 йил ёзига қолдирилди.