Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга сафар қилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан 27 июнь - 4 июль кунлари АҚШга сафар қилади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ташриф дастурида АҚШ вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Америка Қўшма Штатларидаги вазирлик ва идоралар вакиллари билан музокаралар ҳам бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг АҚШга сафари Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида вазият кескинлашган кезда амалга ошаётир.

Сўнгги ҳафталарда Афғонистоннинг Марказий Осиёга бевосита туташ шимолий ва шимолий-шарқий минтақаларида Толибон ўз ҳужумларини шиддатлаштирган.

Саноқли ҳафталарнинг ўзида ўттиздан ортиқ туманни қўлга киритган.