Наманганда селда бедарак кетган 7 яшар боланинг жасади топилди

Наманган вилояти ФВБ тарқатган сурат, 14 июль, 2021

Наманганда 13 июль куни Косонсой туманига ёпирилган селда бедарак кетган 7 ёшли боланинг жасади топилди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, болакайинг жасади 17 июль куни эрталаб Косонсой сойининг "Тагижар" маҳалласидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Шу тариқа, 13 июль кунги селда ўлганлар сони 9 кишига етди, булардан икки нафари болалардир. Расмий маълумотга кўра, жами 24 киши жароҳат олиб шифохонага мурожаат қилган.

13 июль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келди. Бу сел оқимлари ўша куни тушда Наманган вилоятининг Косонсой туманигача етиб борди.

Бу йил Ўзбекистон ва минтақадаги қўшни давлатларда аномал об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Айни пайтда, ҳароратнинг кескин ошиши дунё бўйлаб кузатилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистонда ўтган ҳафтада ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлиб, айрим ҳудудларда 47-48 даражага кўтарилгани кузатилди.

Сўнгра бу ҳарорат бирданига чанг ва қум бўронларига уланиб кетди, тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб, сел келиши кузатилди.

Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда жами 11 киши сел оқимларида нобуд бўлган.