Афғонистон Ички ишлар вазирлиги: Толибон Кобулга бостириб кира бошлади

АҚШ Мудофаа вазирлиги АҚШ дипломатик миссияси аъзоларини АҚШнинг Кобулдаги элчихонасидан олиб чиқилишини таъминлаш учун Афғонистонга қўшимча 3000 аскар юборган.

Афғонистонда "Толибон" радикал гуруҳи жангарилари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кира бошлади.

Жангарилар шаҳарга ҳар томондан яқинлашмоқда, дея якшанба куни маълум қилди мамлакат Ички ишлар вазирлиги.

Толибон бир кун олдин Мозори Шариф шаҳрини ҳам босиб олди. Ҳозирда Афғонистон шимоли деярли тўлиғича толиблар қўлига ўтди.

Мозори Шариф Афғонистоннинг Ўзбекистонга чегарадош ягона шимолий Балх вилояти маркази бўлади.

Хабарларга кўра, Мозори Шариф толибларга деярли жангсиз таслим бўлган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги АҚШ дипломатик миссияси аъзоларини АҚШнинг Кобулдаги элчихонасидан олиб чиқилишини таъминлаш учун Афғонистонга қўшимча 3000 аскар юборган.