ССВ: Ўзбекистонда бир кунда 829 кишида коронавирус, 12 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 27 август куни 829 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 154 033 нафарга етди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1064 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, 27 август куни 334 кишида пневмония аниқлан.

Кузатувчилар Ўзбекистонда коронавирусни юқтириш ва ундан ўлим холатлари расмий рақамлардан кўп эканини айтиб келишади.