Хоразмлик инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳайитбой Ёқубов оламдан ўтди

Хоразмлик инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳайитбой Ёқубов 65 ёшида узоқ ҳасталикдан сўнг оламдан ўтди.

Яқинларининг айтишича, у қандли диабет ҳасталигидан азият чекиб келган.

"Нажот" инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига асос солган фаол Хоразм вилоятидаги ижтимоий ва сиёсий муаммоларни ёритиб келган.

Ёқубов 2002 йилда 'Нажот' инсон ҳақлари ташкилотини тузган.

Сўнгги йилларда унинг ташкилоти вилоятда қийноқлар, пахта мавсумида мажбурий меҳнат, ҳамда мухожирлар масалалари борасида мониторинг олиб борган.

Ҳайитбой Ёқубов 1956 йилда Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган.

У Хоразмда 'Бирлик' ҳаракатининг биринчи аъзоларидан ҳисобланади.