Россия яна тўртта ОАВни "хорижий агент" деб эълон қилди 

Россия яна тўртта оммавий ахборот воситасини "хорижий агент" деб эълон қилди.

Адлия вазирлиги 3 сентябрь куни эълон қилган рўйхатда "Альтаир 2021", "Вега 2021", "Главный редактор 2021", "Ромашки монолит"нашрлари бор.

Ҳозирги пайтда Россияда "Голос Америки", "Радио Свобода", "Настоящее время", "Татаро-башкирская служба Радио Свобода", "Сибирь.Реалии", "Idel.Реалии", "Север.Реалии", "Фактограф", "Кавказ.Реалии" ва "Крым.Реалии" сингари оммавий ахборот воситалари хорижий агент ҳисобланади.

Қонун матнига кўра, жисмоний шахс тўғридан-тўғри хориж агенти деб аталмайди.

У "хорижий агент функциясини бажараётган хорижий оммавий ахборот воситаси" деб қабул қилинади.

Қонунга биноан, жисмоний шахс уч ой мобайнида Россия юридик шахсини таъсис этиши ва бу ҳақда расмийларни бохабар этиши шарт.