Амстердамда кибержиноятларда гумон қилинаётган Россия фуқароси АҚШ сўровига асосан ҳибсга олинди

Нидерландияда Россия фуқароси бўлган Денис Дубников исмли шахс АҚШ Федерал қидирув бюроси сўровига асосан ҳибсга олинган.

Бу ҳақда унинг адвокатига таяниб CNN канали хабар берди.

Дубников хакерлик фаолияти натижасида товламачилик йўли билан олинган пулларни ювишда гумон қилинмоқда.

АҚШ Адлия вазирлиги тўловлар билан боғлиқ 400 минг доллардан ортиқ криптовалютани олганликда айбланаётган 29 ёшли россияликни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Дубников Амстердамда АҚШ Адлия вазирлиги сўрови асосида Америка соғлиғига бир қатор тўлов дастурлари ҳужумлари ортида турган Ryuk кибержиноят гуруҳи манфаатлари йўлида пул ювишда айбланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.