Польша Ryanair учоғининг қўниши пайтида диспетчернинг Беларус КГБ ходими билан суҳбатини эълон қилди

Польша разведка хизматлари 23 май куни бортида блогер Роман Протасевич бўлган Ryanair ширкати самолётининг Минск аэропортига қўниши бўйича тергов натижаларини эълон қилди.

Видео махсус хизматлар вазирининг матбуот котиби Станислав Жариннинг Facebook саҳифасида эълон қилинди.

Ушбу видеода авиадиспетчер ва учувчи, шунингдек, Полша махсус хизмати Беларус КГБ аъзоси деб ҳисоблаган учинчи шахс ўртасидаги суҳбатнинг аудиоёзуви бор.

Хабар қилинишича, уни парвозни бошқариш хонасига "Белаэронавигации" раҳбари Леонид Чуро олиб келган.

Лентада Беларус махсус хизматининг тахминий ходими самолёт бортида бомба борлиги ҳақидаги хабарни етказганидан кейин диспетчерга "давом эт, давом эт" дейди.

Кейин учувчилар хавф даражасини суриштирадилар. Бунга жавобан диспетчер алоқада бўлишни сўрайди ва учинчи одамдан: " Диспетчернинг коди сариқ ёки қизилми? деб сўрайди.

КГБнинг тахминий ходими: "Қизил" деб айтинг. Қизил" дейди.

Евроиттифоқ мамлакатлари воқеани “учоқнинг расмийлар тарафидан босиб олиниши” ўлароқ баҳолаган.