Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Сайдулло Бегалиев 67 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда "Дарё.уз" нашри 18 декабрь куни хабар берди. Бегалиевнинг ўлими тафсилотлари маълум эмас.
Сайдулло Бегалиев 2004 йилнинг 25 майидан 2006 йилнинг 13 октябрига қадар Андижон вилоятини бошқарган.
Андижондаги 2005 йил 13 май кунги қонли воқеалар пайти у вилоятга раҳбар бўлган.
Қонли ҳодисалардан бир йил ўтиб Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги президенти Ислом Каримов ҳоким Бегалиевни лавлзимидан четлатганди.
Сайдулло Бегалиевнинг андижонликлар турмушини яхшилаш масалаларига лоқайдлик қилгани ҳокимликдан кетказилишининг асосий сабаби сифатида тилга олинган.