Украина Мудофаа вазирлиги яна бир рус генерали ўлдирилганини билдирди

Украина Мудофаа вазирлигига кўра, яна бир россиялик генерал, генерал-лейтенант Яков Резанцев Херсон яқинида ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлган.

Резанцев Россия Қуролли Кучларининг 49-армияси қўмондони эди.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, генерал Россия қўмондонлик пункти сифатида фойдаланадиган ва украиналик ҳарбийлар томонидан бир неча бор ҳужумга учраган Чернобаевка авиабазасида ўлдирилган.

Хабар қилинишича, Резанцев ўлдирилган тўртинчи россиялик генерал бўлиб, баъзи Ғарб таҳлилчилари нега бундай юқори мартабали россиялик ҳарбийлар фронт чизиғига бунчалик яқин эканига ҳайрон бўлишмоқда.

Уруш пайтида расмийларнинг маълумотларини дарҳол тасдиқлаш имконсиз.