"Ўлимга ҳукм этилган маҳкумдек". Мобилизациядан Ўзбекистонга қочган россиялик ҳикояси

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Аксар россияликлар сингари 29 яшар Николайнинг Ўзбекистон пойтахти ҳақидаги тасаввури ҳам “Тошкент-нон шаҳри” фильми билан чекланган эди. Қаҳрамонимиз Президент Путиннинг 21 сентябрь кунги қисман мобилизация ҳақидаги эълони ортидан Ўзбекистонга қочиб келган минглаб россияликлардан бири.