Афғонистонда 50 полициячи ўғирланди

Афғонистондаги Толиблар гуруҳи 50 га яқин афғон полицияси зобитини ўғирлаб кетганини маълум қилди.

Кунар вилояти расмийлари бу баёнотни тасдиқлади.

Хабарларга қараганда, бу полициячилар қўшни вилоятдан ўз ойлик маошларини олиб қайтаётган кезда ўғирлаб кетилган.

Кейинги ойларда Толиблар етакчилигидаги жанггари гуруҳлар Афғонистон ҳарбийлари ва коалиция қўшинларига қарши амалиётларини кучайтиргани кузатилмоқда.

Ҳозир Афғонистонда мамлакат хавфсизлигини халқаро коалиция қўшинларидан афғон ҳарбийларига ўтказиш учун ҳозирлик бормоқда.