Россияликлар камайишда давом этмоқда

Россияда аҳолини рўйҳатга олиш натижалари кейинги ўн йил ичида мамлакат аҳолиси 3,4 миллион кишига камайганини кўрсатди.

Россия Федерал статистика хизматига кўра, 2010 йилнинг октябрида мамлакат бўйлаб ўтказилган рўйҳатга олиш натижасида Россия аҳолиси бугунга келиб 142,9 миллион кишидан иборат экани аниқланган. 2002 йилда россияликлар сони 145,2 миллионни ташкил қилган. 2001 йилда эса бу кўрсатгич 146,3 миллион бўлган.

Россия аҳолисининг камайиши 1995 йилдан бери кузатиб келинади. Кремл мамлакат иқтисоди учун катта хавф туғдирадиган демографик муаммони ҳал қилишга уриниб келади.