Покистон ҳарбийлари бир-бирига ҳужум қилди

Покистон армияси генерал-лейтенанти Осиф Ёсин Малик янглиш ҳужум оқибатида 13 аскар, жумладан икки зобит ҳалок бўлганини айтди.

Афғонистон чегараси яқинида содир бўлган воқеа учун дастлаб толиблар жанггарилари айбланган эди.

Бироқ генерал Малик уларнинг қабилалар яшайдиган Ҳайбар минтақасида ҳужумга учраган Покистон ҳарбийлари 28 март куни кечқурун уюштирган миномёт ҳужумида нобуд бўлганларини айтди.

29 март куни Пешавор шаҳрида сўзлаган генерал Малик бахтсиз ходисага қарамай, ҳарбийларнинг жанггариларга қарши ўтказган амалиёти муваффақиятли бўлганини айтди.

- Шунга қарамай, амалиёт муваффақиятли бўлди. Бир неча жанггари қўлга олинди ва бир қанчаси ўлдирилди, - деди Покистон армияси генерали.