БМТ раҳбари Мазори Шарифдаги ҳужумни қоралади

БМТ раҳбари Пан Ги Мун халқаро ташкилотнинг Мазори Шарифдаги идорасига қилинган ҳужумни қоралади.

Жума куни Афғонистон шимолидаги бу шаҳрарда норози оломон БМТ биносига ҳужум қилган, оқибатда 14 одам, жумладан, БМТ миссиясининг Швеция, Норвегия ва Руминия фуқаролари бўлган ходимлари ҳамда непаллик тўрт раҳбий хизматчи нобуд бўлди.

Юзлаб одам Мазори Шарифнинг Ҳазрати Али мақбарасидаги масжидда жума намозидан чиқиб, америкалик насроний руҳоний Терри Жонснинг Қуръонни ёқиш таҳдидига қарши тинч намойиш бошлашади ва тез орада намойиш зўравонликка айланиб кетади.

Афғонистон полициясига кўра, бўлиб ўтган ходиса бўйича тергов бошланган ва ҳозирга қадар 27 одам ҳибсга олинган.