Сурия президенти янги ҳукмат тузишга кўрсатма берди

Сурия президенти Башар ал-Ассад мамлакатнинг собиқ Қишлоқ хўжалиги вазирига ҳукумат тузиш вазифасини юклади.

Сурия давлат телевидениеси президент собиқ вазир Одил Сафарга айни вазифани юклагани тўғрисидаги фармонни эшиттирди.

Одил Сафар ўтган ҳафтада ҳукумат тарқатиб юборилгунга қадар қишлоқ хўжалиги вазири бўлиб ишлаган.

Шу кунларда ҳам Сурияда мамлакатга 11 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётган Башар ал-Ассадни ҳокимиятдан кетиши талаби билан намойишлар давом этмоқда.

Мамлакатнинг Лакатия ва Дараа шаҳарларида бўлган намойишлар чоғида бир неча бор намойишчилар ўққа тутилган, ўндан ортиқ одам ўлдирилган эди.