Суриядаги зўравонликларда 123 киши нобуд бўлди

Сурияда 18 мартдан 1 апрелгача ҳукуматга қарши давом этган намойишлар пайтида 123 одам нобуд бўлди.

Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси 5 апрел куни ўлганлар рўйхатини эълон қилди.

Сиёсий тартибсизликлар бошланганидан бери Суриядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда 130 дан ортиқ одам нобуд бўлганини тахмин қилган эди.

Ҳукуматга қарши намойишчиларнинг аксари Дараа ва Латакиа порт шаҳрида ўлган.