ЕИ Португалия иқтисодини қутқаришга рози бўлди

ЕИ раҳбарлари Португалия иқтисоди қутқариб қолинмаса¸ бўҳроннинг бутун иттифоқ ҳудудига ëйилишидан хавотирда.


Европа Иттифоқига аъзо давлат Молия вазирларининг бугун Венгрияда бўлиб ўтган йиғини иштирокчилари Португалияга ëрдам бериш масаласидаги музокараларни май ойи ўртасига қадар тугатишга келишиб олдилар.

Қарзга ботган Португалия ҳукумати йирик бўҳрондан қутқаришни сўраб ЕИга мурожаат қилиб¸ бир неча миллиард евролик ëрдам сўради.

ЕИ Молия вазирлари Португалияга ажратиладиган қутқарув пакетининг мамлакатда 5 июн куни ўтказиладиган сайловлардан сўнг берилиши борасида келишиб олдилар. Бундай ëрдам эвазига ЕИ Лиссабон ҳукуматидан ўз молия-иқтисодий сиëсатини кескинлаштиришни талаб қилмоқда.

Мутахассислар ҳисоб-китобича¸ Португалия иқтисодини бўҳрондан қутқариб қолиш учун камида 80 миллион евро ëки 114 миллиард АҚШ доллари керак бўлади.

Бундан олдин Европа жанубидаги яна бир давлат Греция ҳам халқаро қутқарувга муҳтож қолган эди.