Эронда ҳарбий самолёт ерга қулади

Эроннинг давлатга қарашли ИРНА ахборот агентлиги Ҳарбий ҳаво кучлари машқ ўтказадиган учқич Широз шаҳри яқинида ерга қулагани оқибатида учувчи ҳалок бўлганини хабар қилди.

Ҳалокатга учраган учқич Россияда ишланган Сухой русумидаги самолёт бўлган.

Воқеага оид бошқа тафсилотлар ошкор қилинмади.

Эроннинг Ҳарбий ҳаво кучлари Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган учқичлар, шунингдек, 1979 йилги Исломий инқилобдан олдин АҚШдан сотиб олинган эски учқичлардан иборат.