Бахрайнда икки исëнчи ўлди

Баҳрайн қамоқхонасида ўлган шиа мухолифатининг икки фаоли қийноқлардан ўлган бўлиши мумкин, демоқда ҳуқуқ ҳимоячилари айтмоқда.

Баҳрайн расмийлари душанба куни қамоқдаги мухолифат фаоллари 31 яшар Али Иса Сакар ва 40 ëшли Закария Рашид Ҳасан ўлганлигини тан олди, аммо уларни биров қийнаб ўлдирмаганлигини таъкидлашди.

Икки фаол март ойидаги норозилик тадбири пайтида ҳибсга олинган эди. Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти вакили мурда суратида қийноқ аломатлари яққол кўриниб турганлигини билдирди ва воқеа юзасидан жиддий текширув лозимлигини айтди.