Беш давлат раҳбари Хайнан оролида учрашади

BRICS анжуманига давлат раҳбарлари кела бошлади.

BRICS гуруҳига кирувчи беш давлат раҳбарлари бугун Хитойдаги Хайнан оролининг Сане шаҳрида учрашишади.

Дунë молия тизими ислоҳи¸Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги сўнгги вазият учрашув кун тартибига киритилган.

BRICS гуруҳига Бразилия, Россия, Ҳиндистон , Хитой ва Жанубий Африка киради.

Айни мамлакатларда дунë аҳолисининг 40 фоизи истиқомат қилади ва жаҳон иқтисодининг 20 фоизи тасарруф бўлади.

Учрашув қатнашчилари саммит якунида қўшма баëнот билан чиқиши кутилмоқда.