Афғонистонда уч полициячи худкуш ҳужумда ўлди

Афғонистон расмийлари Пактиа вилоятидаги полиция тайёргарлик марказига бир неча худкуш шахс ҳужум қилгани оқибатида уч полициячи нобуд бўлганини маълум қилди.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Маҳаллий ҳокимият матбуот вакилига кўра, вилоятнинг Зазай туманидаги ҳужумни уч нафар худкуш уюштирган.

Улардан бири ўзини портлатишга улгурган, иккинчиси хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган, учинчи худкуш воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.

Ҳужум пайтида полициянинг яна икки ходими яраланган.