Қоҳирада Ливия бўҳрони муҳокама қилинмоқда

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун (ч) ва Араб лигаси раҳбари Амр Муса, Қаҳира, 21 март 2011 йил

Миср пойтахти Қаҳирада бошланган Араб лигаси йиғилишида дунё лидерлари Ливия бўҳронига ечим топиш йўлларини изламоқда.

Анжуманга БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва Араб Лигаси Бош котиби Амр Муса ҳамраислик қилмоқда.

Учрашувда Еврора Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Катрин Эштон, Ислом конференцияси ташкилоти раҳбари Акмалиддин Иҳсанўғли ва Африка Иттифоқи Комиссияси раиси Жан Пинг иштирок этмоқда.

Йиғилишда сўзлаган БМТ раҳбари Ливия можаросини “сиёсий” йўл билан ҳал қилиш ва ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди.

13 апрел куни Қатар пойтахти Доҳада Ливия бўйича тузилган Халқаро контакт гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган эди.