Россия Ташқи ишлар вазири НАТО раҳбарияти билан учрашди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров НАТО вазирлари билан Россия-НАТО ҳамкорлигига оид масалаларни муҳокама қилди.

Берлин учрашувлари доирасида НАТО-Россия кенгаши сўзлашувларида иштирок этган Бош котиб Андерс Фог Расмуссен бугун Афғонистон барқарорлигидан тортиб, қароқчилик, қурол-яроғ тарқалиши ва терроризм каби иллатларга қарши кураш йўлида томонлар ҳамкорлиги зарур эканини урғулади.

- Биз 21 аср руҳига мос замонавий ҳамкорликни кун сари мустаҳкамлаб бораяпмиз, чунки, биргаликда ҳаракатланиш билан халқаро хавфсизликни сақлаш йўлида кўп иш қилиш мумкинлигини ҳаммамиз англаб турибмиз, деди НАТО Бош котиби.