Афғонистонда хорижлик уч ҳарбий ўлди

Афғонистон жанубида амалга оширилган иккита ҳужум оқибатида Халқаро коалиция кучларининг уч ҳарбийси ўлди.

Улар якшанба куни йўл четига ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида ҳалок бўлди.

Бир кун олдин Афғонистон армияси формасини кийиб олган худкуш ўзини портлатгани оқибатида тўрт нафар хорижлик ва беш нафар афғонистонлик аскар ўлган эди.