Фукусима АЭСи 6-9 ойда назорат остига олинади

Фукусима АЭСидаги радиоктив моддалар билан заҳарланган сув, 10 апрел 2011 йил

Токио Электр тармоқлари ширкати раиси Цунехиша Кацумата ўз ширкати кучли зилзила ва цунами оқибатида ядровий фожиа юз берган Фукусима Дайичи атом электр станциясини 6 - 9 ой ичида назорат остига олиш режасини ишлаб чиққанини айтди.

Кацуматага кўра, ширкат Фукусима атом станциясининг совутиш системасини 3 ойда қайта ишга туширади.

Ўз навбатида, бу станциядан тарқалаётган радиация миқдорини камайтиради.

Токио электр тармоқлари ширкати келаси 6 ой давомида атроф-муҳитга радиация тарқалишини бутунлай тўхтатишни режалаган.