Очлик эълон қилган серб мухолифатчиси касалхонага ётқизилди

Сербия мухолифати етакчиси Томислав Николич мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказиш талаби билан очлик эълон қилганидан икки кун ўтиб касалхонага ётқизилди.

"Бета" ахборот агентлигига кўра, Николич шанба куни эрталабдан туз тотмаган ва сув ҳам ичмаган.

Ўша куни Сербия мухолифати етакчиси 50 минг тарафдори олдида чиқиш қилиб, ҳукумат мамлакатда муддатидан аввал сайловлар ўтказилишини эълон қилмагунига қадар очликни бекор қилмаяжагини айтганди.

Ўз навбатида, Сербия ҳукумати мамлакат Европа Иттифоқига аъзоликка қабул қилинганидан сўнг сайловлар ўтказилишини ваъда қилди.

Сербия Европа Иттифоқига куз ойларида аъзо бўлишга умид қилмоқда.