Обама оиласи 2010 йилда кам даромад кўрди

АҚШ президенти Барак Обама ва рафиқаси Мишел 2010 йилда 1.7 миллион доллар даромад кўрганлар.

Бу ундан олдинги йилдагига қараганда қарийб уч баравар камдир.

Оқ уй маъмуриятига кўра, президент даромадларининг асосий қисми китоб сотилишидан тушган.

Обама оиласи тушган даромаддан давлатга 453 минг 770 доллар солиқ тўлаган.