Британия Ливияга ҳарбий мутахассисларини юборади

Британия Ливиядаги исёнчиларнинг Муаммар Қаддафий кучларига қарши жангларда ташкилотчиликни оширишга ёрдам бериш учун ўз ҳарбий мутахассисларини юборишини билдирди.

Британия Ташқи ишлар вазири Уиллиам Ҳеиг таъкидича, Ливияга жўнайдиган мутахассислар исёнчиларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш ёки уларни қуроллантириш билан шуғулланмайди, балки ҳарбий амалиётларни олиб бориш режаларини ишлаб чиқишда маслаҳатлар беради.

Британия Бош вазири Девид Камерун Ливияга бостириб кириш режалари йўқлиги ва БМТ резолюциясига қатъий амал қилинишини айтганди.

Айни пайтда Франция ташқи ишлар вазири Алан Жюппе Ливияга Франциянинг қуруқлик кучларини юбориш ғоясига Париж ҳукумати қарши эканини билдирди.