Путин Давлат Думасида ҳисобот беради

Россия бош вазири Владимир Путин мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичлари борасида бугун Давлат Думасида йиллик ҳисобот беради.

Бу жаноб Путиннинг ҳозирги таркибдаги Давлат Думаси олдида қилажак сўнгги йиллик ҳисоботи бўлади.

Россияда парламент сайловлари шу йил декабр ойида ўтказилади, президентлик сайловлари эса келаси йилга белгиланган.

Бош вазир матбуот вакили Дмитрий Песковнинг айтишича, Путиннинг келаси йилги сайловларда номзодини қўйиш режаси ҳақида гапириши кутилмаяпти.

Аввалги чиқишларида Путин бу ҳақда қарор беришга ҳали эрта, деб айтган эди.