Жон МакКэйн Ливия исёнчиларини қаҳрамон, деб атади

Ливиядаги ҳарбий амалиёт тарафдорларидан бири, АҚШ Сенатори Жон МакКэйн Муаммар Қаддафийга қарши курашаётган исёнчи кучлар билан музокара қилгани бугун Бенғозига борди.

Хабарларга кўра, МакКэйн Бенғозидаги исёнчиларни ўз қаҳрамонлари, деб атаган.

Жон МакКэйн феврал ойи ўрталарида халқаро коалиция Ливияда ҳарбий амалиётлар бошлаганидан бери бу давлатга борган энг юқори мартабали АҚШ расмийсидир.

У АҚШ маъмуриятини Ливиядаги амалиётларга яна қўшилишга даъват қилган сенаторлардан биридир.