АҚШ Ливияда учувчисиз учқич ҳужумини амалга оширди

Бугун АҚШ ҳарбийлари Ливияда илк бор учувчисиз бошқариладиган учқич ҳужумини амалга оширди.

Бу ҳақда маълум қилган АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳужум қилинган нуқталар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.

Бунга қадар Ливияда халқаро коалиция амалиётларига етакчилик қилаётган НАТО раҳбарияти бундай учқичлар ёрдамида нишонни аниқ уриш ва ортиқча талофотлар олдини олишда самарага эришиш мумкинлигини айтган эди.

Бугун ҳам Мисрата шаҳрида томонлар ўртасида жанг ҳаракатлари давом этди ва сўнгги маълумотларга кўра, камида 10 одам ўлган, 50 га яқини жароҳатланган.

Шунингдек бугун Ливия Ташқи ишлар вазири ўринбосари агар ҳукумат кучлари исёнчиларни енга олмаса, уларга маҳаллий қабила ҳарбийлари ёрдамга келиши мумкинлигини айтди.