Афғонистонда Халқаро кучларнинг уч аскари ҳалок бўлди

НАТО Афғонистонда шанба куни йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида Халқаро коалиция кучларининг икки аскари нобуд бўлганини билдирди.

НАТО ҳужум қайси минтақада амалга оширилгани ва қурбон бўлган аскарлар қайси давлат фуқаролари эканини маълум қилмади.

НАТОнинг учинчи ҳарбийси Афғонистон шарқидаги Каписа вилоятида вертолёт ерга қулагани натижасида жон таслим қилди.

НАТО ҳалокатга учраганларни қутқариш учун борган вертолёт ҳужумга учраганини билдирди.

Халқаро кучлар талафотларини қайд этувчи iCasualties.org сайтига кўра, бу билан жорий йил бошидан бери Афғонистонда ўлган хорижлик ҳарбийлар сони 135 кишига етган.

Айни пайтда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Ҳелманд вилоятининг маркази Лашкар Ғор шаҳрида Маржа туманининг собиқ ҳокими Абдул Зоҳир суиқасд қурбони бўлганини хабар қилди.