Қаддафий қароргоҳига ҳаводан зарба берилди

Бугун тунда Ливия пойтахти Триполида кучли портлаш овозлари эшитилди.

“Франс-пресс” агентлигига кўра, шаҳар узра НАТО учоқлари парвоз қилган. Ливия телеканаллари кўрсатувларида узилишлар юз берди.

Ассошиэйтед Пресс агентлигининг Ливия расмийларига таяниб хабар қилишича, ҳаводан Муаммар Қаддафий қароргоҳига зарбалар берилган. Қароргоҳга иккитадан тўрттагача бомба тушган бўлиши мумкин.

Рейтерга кўра, 45 киши яраланган, улардан 15 нафари оғир аҳволда.