Чернобил фожеасига 25 йил тўлди

Украинадаги Чернобил АЭСида портлаш юз берганига бугун 25 йил тўлди.

1986 йилнинг 26 апрелида Чернобил АЭСида рўй берган портлаш оқибатида Украина, Беларус ва Россия ғарбидаги минтақаларда яшовчи юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган.

Европанинг катта ҳудудига радиоактив булут тарқалган эди.

Чернобил станциясида юз берган ҳалокат оқибатларини бартараф этишда кўплаб ўзбекистонликлар ҳам қатнашган эди.
Улардан бири - Муҳаммаджон Абдуллаев Озодлик мухбири билан суҳбатда чернобилчиларга берилаёган имтиёзлар жуда камлиги тўғрисида бундай деди:

- Имтиëзлар энди ҳозир тўғрисини айтсам бешинчи-олтинчи йил кетаяпти олиб ташлаган. Самолëтга бир йилда бир марта берадиган талони бор. Медиwина тарафдан ëрдам бор. Транспорт бор. Йўлкира текин. Бошқа ҳеч нарса йўқ,- дейди Муҳаммаджон Абдуллаев.

Ўтган ҳафта Киевда ўтказилган халқаро анжуманда донор давлатлар Чернобил фожиаси оқибатларини тугатишда Украинага 550 миллион евро (780 миллион АҚШ доллари) миқдорида ёрдам пули ажратишни ваъда қилди.