Қобулда Қуръони Каримни ёққан аёлни тириклайин ёқиб юборишди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Афғонистонда Қуръони Каримни ёққан аёлни тириклайин ёқиб юборишди. Қобулдаги Озодлик мухбирининг хабар беришича, 30 ёшли аёл 19 март куни Қобулдаги Шоҳиду Шамшират зиёратгоҳида Қуръони Каримга ўт қўйган. Ҳодисани кўриб, ғазабга келган аҳоли ўша аёлни ўзини қаттиқ калтаклаб, ўтда ёндириб ўлдиришган.