Ҳамид Карзай президентлиги суратларда

28 яшар Ҳамид Карзай (юқорида ўнгда) 1985 йилда Франциянинг Лил шаҳрида уч ойлик журналистик курсда.

Карзай (тик турганлар орасида чапдан иккинчи) 1985 йилда Франциянинг Лил шаҳрида журналистик курсдаги курсдошлари билан.

Карзай 2001 йилда Афғон муваққат ҳукумати раиси этиб тайинланишидан олдин.

Ҳамид Карзай 2001 йил 16 декабр куни¸ муваққат ҳукумат раиси сифатида қасамëдга келтирилишидан 6 кун олдин Баграм базасида АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд билан бирга.

Британиялик генерал Жон Маккол (ўнгда)¸ БМТ махсус вакили Лахдар Браҳими (ўртада) ва Карзай 2002 йил 4 январ куни Афғонистонга хориж аскарларини олиб кириш бўйича шартномага имзо чекмоқда.

Карзай 2002 йил 19 июн куни фавқулодда йиғилган Лоя Жирға йиғилишида нутқ сўзламоқда. Айнан Лоя Жирғанинг шу йиғилишида Карзай икки йилга Афғон муваққат ҳукумати раиси этиб сайланди.

Афғонистондаги сайлов участкаларидан бирининг ходими Афғонистонда толибонлардан сўнг 2004 йил 9 октябр куни илк марта ўтказилган президентлик сайловида Карзайга берилган овозларни санамоқда.

АҚШ президенти Жорж Буш 2006 йил 26 сентябр куни Оқ уйда Карзай билан қўшма матбуот анжумани ўтказмоқда. 

(Чапдан ўнгга) Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев¸ Хитой президенти Ху Цзин Тао¸ Мўғулистон президенти Намбарин Энхбаяр¸ Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва Россия президенти Владимир Путин 2007 йилда Бишкекда ўтказилган ШҲТ йиғилишида.

Иккинчи марта президентликка сайланган Карзай Қуръон китобини қўлига олиб қасамëд қилмоқда. 

Карзай 2011 йил 20 октябр куни Қобулда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан бирга қўшма матбуот анжуманида. 

Афғонистон президентлигига номзод Абдулла Абдулланинг тарафдорлари Қобулда Ҳамид Карзайнинг портретини олиб ташламоқда.