Нелсон Мандела ҳаëти суратларда

Нелсон Мандела 1960 йилларда қамалишидан олдин

Апартеид тизимига қарши фаоллар Нелсон Мандела билан бирга 1964 йил Преторияда қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Нелсон Мандела 1957 йилда иккинчи хотини Винни билан бирга тўй кунида. 

Нелсон ва Винни Мандела 27 йиллик қамоқдан озод қилинган Нелсонни кутиб олишга чиққан одамлар қаршисида.

Нелсон Мандела 1990 йил июн ойида БМТ Апартеидга қарши қўмита вакиллари олдида нутқ сўзламоқда.

Нелсон Мандела 1990 йил қамоқдан озод қилингач Порт Элизабетда оломон олдида нутқ сўзламоқда.

Нелсон Мандела 1993 йилда Жанубий Африканинг ўша пайтдаги президенти Ф.В. де Клерк (ўнгда) билан бирга Тинчлик учун Нобел мукофотини қабул қилмоқда.

Нелсон Мандела 1994 йилда умрининг 27 йилини ўтказган Роббен оролидаги қамоқхона камерасида.

Нелсон Мандела 1994 йил апрел ойида Жанубий Африкадаги илк кўпирқли сайловда овоз бермоқда.

Нелсон Мандела 1994 йил май ойида Преторияда президент сифатида қасамëд келтирмоқда.

Нелсон Мандела 1996 йилда Британияга биринчи марта амалга оширган ташрифида қиролича Елизавета II билан.

АҚШ президенти Билл Клинтон (ўнгда) ва Нелсон Мандела 1998 йил март ойида умрининг 17 йилини ўтказган Роббен оролидаги қамоқхонада.

Нелсон Мандела 1998 йил Ватиканда Рим папаси Иоан Павел II билан.

Нелсон Мандела 2002 йилда нигериялик ëзувчи Чинуа Ачебе билан.

Ирланд рок юлдузи Боно 2002 йил май ойида Йоханесбургда Нелсон Мандела билан.

АҚШ президенти Жорж Буш 2005 йил май ойида Оқ уйда Нелсон Мандела билан учрашмоқда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2012 йил август ойида Манделанинг уйида.

Нелсон Мандела 2009 йил май ойида Жейкоб Зуманинг Жанубий Африка президенти сифатида қасамëд келтириш маросимида иштирок этмоқда. Манделанинг учинчи хотини Грака Мачел унинг сочини тўғрилаб қўймоқда. 

Мандела Мачелга 1998 йил 18 июлда¸ 80 ëшга тўлганида уйланди.

Нелсон Мандела апартеид полицияси томонидан ҳибсга олинганлигига 50 йил бўлиши муносабати билан 2012 йил август ойида Дурбан яқинида собиқ президент Нелсон Мандела ҳайкали қўйилди.