OzodMikrofon: “Бировдан қарзга $1300 олиб, Нуриддинбойга берганман”

Молиявий пирамида қурганликда айбланаётган Аҳмад Турсунбоев тўғрисидаги Ўзбекистон телеканаллари намойиш қилган "Аҳмад васвасаси" кўрсатувида яна бир “пирамидачи” - Нуриддин ҳақида ҳам сўз борган эди. OzodMikrofonга қўнғироқ қилган тошкентлик ёш аёл ўша Нуриддиннинг мижозларидан бири.

Турмуш ўртоғи 1983 йилда туғилган, икки фарзандли, исм-фамилиясини айтишни истамаган суҳбатдошимизнинг ҳикояси бир томондан Тошкент аҳолисининг ўз ҳаётини яхшилаш учун тиришиб-тирмашаётган, лекин барибир бири икки бўлмаётган қатлами тўғрисида тасаввур берса, иккинчи томондан содда одамларнинг пирамидачилар тузоғига илиниши механизмини очиб беради.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Нуриддинбойга пул берган тошкентлик ёш аёл билан суҳбат