Хитой расмийлари диссидент рассом устахонасини бузиб ташлади

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Дунёдаги етакчи рассомлардан бири бўлган Ай Вейвейнинг Пекиндаги студияси расмийлар томонидан "ижара муддати тугади" деган баҳона билан бузиб ташланди. Хитой режими танқидчиларидан бўлган рассом аввалроқ ўзгача фикрлилик учун қамалган. Ҳозир у Германияда истиқомат қилмоқда.