Ҳалаб Россия ҳарбий самолëтлари томонидан бомбаланди

Тинч аҳоли вакиллари 11 октябр куни Ҳалабнинг Бустан ал-Қаср ҳудудида бино вайроналари орасидан одам жасадини олиб чиқмоқда.  

Ҳалабнинг Бустан ал-Қаср ҳудудида вайрон бўлган кўчаларда машина кетмоқда. 11 октябр кунги ҳаво бомбалашларидан кейин кўплаб кўчалар бомба тушган бинолар парчалари ва электр симлари билан тўлиб кетди.  

Қутқарувчи Ҳалабнинг Бустан ал-Қаср ҳудудида 11 октябр куни амалга оширилган ҳаво ҳужумларидан вайрон бўлган бинолар орасида қурбонларни қидирмоқда. Сурия инсон ҳуқуқлари марказига кўра¸ 22 сентябрда Ҳалабни қайтариб олиш бўйича операция бошланганидан бери Россия ëки ҳукумат ҳаво ҳужумларидан камида 290 одам ҳалок бўлди ва уларнинг аксарини тинч аҳоли вакиллари ташкил этади.  

Ҳалабнинг Бустан ал-Қаср ҳудудида 11 октябр куни ҳаво ҳужумига учраб вайронага айланган бино. Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари марказига кўра қамалга олинган шаҳарда 250 мингга яқин аҳоли бор. 

11 октябр куни тинч аҳоли вакиллари Ҳалабнинг Бустан ал-Қаср ҳудудида вайрон қилинган бинолар орасида омон қолганларни қидирмоқда. 

11 октябр куни Ҳалабнинг Бустан ал-Қаср ҳудудида вайрон бўлган бинолар орасидан қурбонлар жасадлари олиб чиқилди. Сурия инсон ҳуқуқлари марказига кўра¸ Россия ҳарбий самолëтлари шаҳарга ҳаво ҳужумини давом эттирмоқда.