АҚШнинг Мичиган штатидаги отишмада уч киши нобуд бўлди

Мичиган полицияси вакиллари жиноят содир этилган жойда, 2023 йил 13 феврали

АҚШнинг Мичиган штати университетидаги отишма чоғида камида уч киши ҳалок бўлиб, беш киши яраланган.

CNN телеканали хабарига кўра, ҳодиса 13 февраль оқшомида университетнинг асосий кампусида содир бўлган. Мичиган штати полицияси маълумотига кўра, иккита ўқотар қурол билан қуролланган ҳужумчи бино ичида бўлган одамларни ўққа тутган.

Ҳужумдан бир неча соат ўтиб полиция ҳужумчини топишга муваффақ бўлган, бироқ у қўлга тушмаслик учун ўзини ўлдирган. Полициячиларига кўра, 43 ёшли ҳужумчининг университетга ҳеч қанақа алоқаси бўлмаган.

Видеокузатув камералари қайд этган кадрларда қора танли экани тахмин қилинган гумонланувчи кампус биносига кираркан, чўнтагидан тўппонча олаётганини кўриш мумкин.

Ҳужумчи бу ишни қандай сабабга кўра амалга оширгани ҳозирча маълум эмас.

Январь ойи ўртасида АҚШнинг Калифорния штатида орада бир кун фарқ билан одамларнинг ўққа тутилиши билан боғлиқ иккита ҳодиса содир бўлган. Улар натижасида 17 киши ўлган, 11 киши яраланган эди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам қурбонлар Хитой диаспораси вакиллари экани айтилган.