Беларуснинг Европа Иттифоқи билан чегарасида нималар бўляпти? (ФОТО)

Польша расмийлари 9 ноябрь куни ва 10 ноябрга ўтар кечаси Беларусь билан чегарада тортилган тиканли симтўсиқ оша Польша ҳудудига ўтган ўнлаб мигрантлар қўлга олинганини билдирди.

Фото: Чегаранинг Беларусь тарафида, Кузница-Белостоцкая божхона пости яқинида жойлашган мигрантлар қўналғаси, Польша, 2021 йил 10 ноябрь

Польша ОАВлари хабарига кўра, 9 ноябрь куни тахминан 200 киши Польша ҳудудига ёриб киришга уринган, қарийб 60 чоғли иккинчи гуруҳ эса 10 ноябрь тунида чегарадан ўтишга ҳаракат қилган. Маҳаллий маъмурлар бир суткада 50 дан зиёд мигрант ушланганини айтди. Улардан айримлари қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Фото: Беларусь билан чегарадаги поляк полициячилари ва ҳарбийлари. Қарши тарафда – Беларуснинг Гродно вилояти, 2021 йил 9 ноябрь
 

Беларуснинг Польша билан чегарадош Гродно вилоятидаги мигрантлар, 2021 йил 8 ноябрь.

10 ноябрь куни Польшанинг чегара бўйлаб жойлаштирилган қўшинлари таркиби 12 мингдан 15 минг кишига етказилди.

Фото: Польша ва Беларусь чегарасининг Кузницага яқин қисмини қўриқлаб турган поляк полицияси, 2021 йил 10 ноябрь

Фото: Польша полициячилари ва ҳарбийлари Гродно вилоятига қарашли ҳудуддаги Беларусь-Польша чегарасида мигрантлар йўлини тўсишмоқда.

Польша ҳукумати Минскни чегарага “ҳужум” уюштиришда, Лукашенко режимини дастакловчи Россия президенти Владимир Путинни эса ушбу инқирозни тўлалигича “уюштириш”да айблади

Беларусь аскарлари Кузница Белостоцкая яқинида Польша билан чегара бўйлаб патруллик қилишмоқда.

Польша махсус хизматлари вакили беларуслик ҳамкасбларини “гўё хатарли вазият пайдо бўлгандек кўриниши учун ҳавога пахтавон ўқ отиш”да айблади.

Беларусь билан чегарасида ўхшаш вазият вужудга келган Литва парламенти мигрантлар мамлакатга кириб олишининг олдини олиш учун чегарачилар “руҳий мажбурлаш” ва “мутаносиб жисмоний зўрлик” чораларидан фойдалансин, деган мақсадда бир ойга фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Беларусь билан чегарадаги поляк ҳарбийлари.

Польша фавқулодда ҳолатни аввалроқ эълон қилган. Мамлакат парламенти 407 миллион долларга Беларусь билан чегара бўйлаб девор қурилишини маъқуллади.

Лукашенко ҳукумати чегарада инқироз яратганини инкор этмоқда ва мигрантларни ўз ҳудудига киритмагани ва уларни бошпана сўраб ариза бериш имкониятидан маҳрум этаётгани учун ЕИ мамлакатларини инсон ҳуқуқларини бузишда айблаяпти.

Фото: Мигрантлар Гродно вилоятидаги Беларусь-Польша чегарасида, 2021 йил 9 ноябрь

Гродно вилоятидаги Беларусь-Польша чегарасида турган мигрантларга маҳаллий Қизил хоч ташкилоти ҳамда Беларусь Республика кенгаши орқали етказилган инсонпарварлик ёрдами улашилмоқда, Беларусь 2021 йил 10 ноябрь.

ЕИ мигрантларнинг Беларусга учиб кетишига тўсиқ қўйиш масадида қатор мамлакатларга босим ўтказишини эълон қилди. Бу мамлакатлар орасида Ироқ, Иордания, Қозоғистон, Ливан, Покистон, Тожикистон, Туркия ва Грузия бор.

Европа Иттифоқи вакилларига кўра, Ироқ Минскка парвозларни тўхтатишга мажбур қилинган.

Мигрантлар Гродно вилоятидаги Беларусь-Польша чегарасида.
 

Беларуснинг Европа Иттифоқи давлатлари – Польша, Латвия ҳамда Литва билан чегараларида юзлаб одам бир неча ҳафтадан бери қолиб кетяпти. Минтақада инқироз сўнгги ойларда зўраймоқда: Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Африкадан келган минглаб мигрантлар Беларусь ҳудуди орқали ЕИга ноқонуний ўтишга уринмоқда...