Ўтган йилнинг ноябридан бери қаерда экани номаълум бўлган чеченистонлик мухолифатчи блогер Тумсо Абдураҳмонов алоқага чиқди ва ўзининг тирик эканини, хавфсиз жойдалигини билдирди. Бу ҳақда “Новая газета”га чеченларнинг “Вайфонд” ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти маълум қилди.
Декабрь ойида ноябрдан бери қаерда экани номаълум қолаётган Тумсо Абдураҳмонов Швецияда ўлдириб кетилгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди. Швеция полицияси бу хабарларни тасдиқлаган эмас ва рад ҳам этмаган.
Бошқа хабарларда Разман Қодировнинг ашаддий танқидчиси сифатида танилган блогер Швецияда полиция ҳимояси остида хавфсиз жойда сақланаётгани ҳам айтилган.
Абдураҳмонов 2010 йилда Рамзан Қодировнинг яқин қариндошлари билан жанжаллашиб қолганидан сўнг мамлакатни тарк этган ва 2021 йилда Швецияда сиёсий бошпана топган эди. 2020 йилда Абдураҳмоновни Швециядаги уйида ўлдиришга ҳаракат қилинган. Полиция жиноятчиларни қўлга олган. Уларнинг барчаси Россия фуқаролари экани тасдиқланган.
Швед полицияси қотилликка ким буюртма берганини аниқлай олмаган. Бироқ прокурор “барча излар Грознийга етаклаётгани” тўғрисида гапирган.
Ўлдириб кетилгани айтилган чечен фаоли Тумсо Абдураҳмонов тирик эканини билдирди
Абдураҳмонов 2010 йилда Рамзан Қодировнинг яқин қариндошлари билан жанжаллашиб қолганидан сўнг мамлакатни тарк этган.