Черногория ўз ҳудудида Россиянинг давлатга қарашли RT (Russia Today) телеканали ва Sputnik агентлиги ёйинларини тақиқлаб қўйди.
Reuters хабарига кўра, Черногория расмийлари бу қарорни Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага бостириб кириши атрофидаги маълумот устидан мунтазам равишда манипуляция ўтказгани учун март ойида RT ва Sputnik ёйинини тақиқлагани ортидан қабул қилган.
Электрон ОАВ кенгаши раиси Бранко Бошкович RT ва Sputnik ўтган ҳафта кучга кирган санкцияларга мувофиқ равишда Черногорияда автоматик равишда тақиқланганини маълум қилган.
Маҳаллий операторларга RT ва Sputnik агентлигига тегишли ҳар қанақа контентни трансляция қилиш, тарқатиш ёки бошқа йўллар билан ёйинланишига кўмаклашиш ман этилган.