АҚШда коронавирусдан ўлганлар сони 800 мингдан ошди

Жаҳонда вирусдан 5 миллион 300 минг киши вафот этди.

Жаҳондаги коронавирус пандемияси бўйича мустақил статистикани олиб бораётган Жон Хопкинс университетининг билдиришича, АҚШда COVID-19 дан ўлганлар сони 800 минг кишидан ошди.

Президент Жо Байден шу муносабат билан 14 декабрь куни коронавирусга қарши вакцина олмаганларни эмланишга, вакцина олганларни эса қайта эмланишга чақирди.

Шу кунгача америкаликларнинг 200 миллиони, яъни 62 фоизи тўлиқ эланган. Коронавирусдан ўлаётганларнинг асосий қисми эмланмаганлардир.

Коронавирус пандемияси бошланган 2020 йилнинг мартидан то шу кунгача жаҳонда вирусдан 5 миллион 300 минг киши вафот этди. Уларнинг 15 фоизи АҚШ фуқаросидир.

Айни пайтда Қўшма Штатларда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланган. Мамлакатда коронавируснинг Омикрон штамми шиддат билан тарқалмоқда.