COVID-19: Россияда бир кунда 1158 одам вафот этди

Айни пайтда мамлакатда 932 минг киши COVID-19дан даволанмоқда.

Россияда сўнгги бир кун ичида 1158 бемор COVID-19дан вафот этди. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан уч кишига оздир.

Россия Коронавирусга қарши штабининг 1 ноябрда билдиришича, сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 40 402 кишига коронавирус юққани аниқланган. Россияда сўнгги уч кундан бери касалликка чалинганлар сони 40 минг нафардан кўп бўлмоқда. Айни пайтда мамлакатда 932 минг киши COVID-19дан даволанмоқда.

146 миллион аҳолиси бор Россияда пандемия бошланганидан бери то шу кунгача камида 8,5 миллион кишига вирус юқди. Расмий статистиканинг билдиришича, беморлардан 240 мингга яқини вафот этди.

Россия коронавирусдан ўлганлар сони бўйича Европада биринчи, жаҳонда АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан кейинги тўртинчи ўринда бормоқда.