Советлар бошчилигидаги Чехословакия истилоси

Совет танклари Вацлав майдонида совет истилосига қарши намойиш ўтказаëтган чехлар томонидан ўраб олинди.  

Чех намойишчилар томонидан ëқиб юборилган совет танки. 1968 йил 21 август куни одамлар Чехословакия радиоси биноси ëнида совет кучлари йўлини тўсишга уринишмоқда.

Оқ белги қўйилган совет танклари Прагадаги Коммунистик партия биноси ëнида.

Прагадаги давлат радиоси биносига кетаëтган иккита чехословак йўлда совет танкларига қарашмоқда. 

Варшава шартномаси давлатлари кучлари Чехословакияни истило қилган 1968 йил августда жаҳли чиққан чехословаклар совет кучлари билан келишмовчиликка боришди.   

Совет аскарлари Прагадаги Чехословак радио биноси ëнида ëқиб юборилган танкни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Прага аҳолиси Прагага кираëтган совет танкларига тош отмоқда.

Совет аскарлари билан гаплашаëтган чехословак аëл Прага истилосига қаршилигини билдирмоқда.

Праганинг Вацлав майдонида совет истилосига қарши намойишда суратчи совет танкини суратга олмоқда.

Совет танклари томонидан вайрон қилинган автобус ва юк машиналарининг ëнаëтган қолдиқларидан намойишчилар Праганинг Чехословак радио биноси ëнида совет кучлари йўлига баррикада қуриш учун фойдаланишди.

Намойишчилар Чехословак радио биноси ëнига совет кучларига қарши баррикада қурганидан кейин совет танки шаҳар автобусини босиб ўтмоқда.

Совет танклари ва қуролли машиналари Республика майдонидаги ҳудудни қўриқлашмоқда.

Советлар бошчилигидаги Чехословакия истилосида Прагада ўлдирилган 20 яшар Милан Кадлецнинг дафн маросими.

Прагада ëниб кетган автобус советларга қарши ëзувлар билан тўлган.